ЁВВОЙИ ҒЎЗАЛАР

ЁВВОЙИ ҒЎЗАЛАР, ғўзанинг ёв войи турлари — Cossypium L. туркумига мансуб 50 тур ғўзадан 45 тасини ўз ичига оладиган ёввойи турлар. Хромосомаларининг сонига қараб Ёввойи ғўзалар 2 гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга кўпроқ диплоид турлар (2п=26), иккинчи гуруҳга тетраплоид турлар (2п=52) киради. Барча диплоид турлар хромосомаларининг тузилишига қараб 6 геномли — А, В, D, Е, С, Ғ гуруҳидан иборат; тетраплоид турлар АД геномли бўлади. Ёввойи ғўзалар Ер шарининг неотропик, палеотропик ва Австралиянинг флористик ўлкаларида тарқалган. Улар маданий ғўзалардан тарқалиш ареалининг торлиги, турлараро полиморфизмнинг жуда суст ифодаланганлиги, шохланишининг моноподиал ёки аралаш бўлиши, кўсақларининг жуда майдалиги, тола ва чигит туклари орасида аниқ чегара йўқлиги билан фарқланади. Толасининг уз. 0,5—15 мм. Толаси оч сариқ, тўқ сариқ, қорамтирқўнғир яшил, кумушсимонкўк бўлади. Деярли ҳамма тур чигити тошчигит бўлганлиги туфайли табиий шароитда жуда узоқ вақт яхшилаб намлангандагина униб чиқади. Бу хусусият турнинг узоқ вақт давом этадиган қурғоқчилик ва б. ноқулай шароитларда ўсиши ва сақланиб қолишига ёрдам беради. Ёввойи ғўзалар узоқ давом этган эволюция жараёнида нисбатан қисқа кунга ўрганиб, узун кунда хрсил бериш қобилиятини йўқотган. Улар тропик минтақада яхши ўсиб ривожланади; кузқишбаҳор шароитида кун 11 — 12 соат ёруғ бўладиган даврда бемалол гуллаб, ҳосил беради. Ёввойи ғўзалар ҳосил олиш мақсадида экилмайди, бироқ, уларнинг ҳар бири ноёб ва қимматли хусусиятларга эга: совуқ, қурғоқчилик, вилтга чидамли, толаси мустақкам ва ниҳоятда серҳосил. Шунинг учун улардан генетикаселекция тадқиқотларда фойдаланиш мумкин (яна қ. Ғўза систематикаси).

Ад.: Ғўза, 1ж., Т., 1957; Жуковский П. М., Культурные растения и их сородичи, 3 изд., Л., 1971; Абдуллаев А. А., О мельчен ко М. В., Ғўза турлари, Т., 1977.

Абдумавлон Абдуллаев.

Ёввойи ғўзалар: А) Стурт ғўзаси; Б) Давидзон ғўзаси: /—пояси; 2 — барги; 3 — гули; 4 — кўсаги; 5—чаноғи.


Кирилл алифбосида мақола: ЁВВОЙИ ҒЎЗАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
НЕОТРОПИК ОБЛАСТЬ
ПАХТА ТОЛАСИ
ҒЎЗА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты