ЁДГОР ВАЛЛОМА МАДРАСАСИ — Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани марказидаги меъморий ёдгорлик (тахм. 1625). Мадраса махаллий бек номи билан аталган (унинг маблағига қурилган). Мадраса бош тарзининг асосий қисми ва ён деворларидан бири сақланган. Мақбара (жан. шарқий қисми)да Ёдгор Валломанинг сағанаси бор. Ё. В. м. ташки бурчакларига буржгулдаста ишланган. Мақбара ва масжид гумбаз томли, миёнсарой ясси гумбаз томли, девори сиркор ғишт билан безатилган. Гулдаста безагидаги оқ, зангори сиркор ғиштчалар яхши сақланган.