ЮГОСЛАВИЯ

ЮГОСЛАВИЯ — Жанубий Европадаги давлат (2003 йилгача мавжуд бўлган). Серблар, хорватлар, словенлар қироллиги негизида 1929 йил ташкил топган. Сербия, Хорватия, Словения, Босния ва Герцеговина, Македония, Черногория унинг таркибида бўлган. 1929 йил янв. да Югославияда ҳарбиймонархия диктатураси қарор топган. 1941 йил мартда Югославия ҳукумати фашистик давлатлар томонидан тузилган Берлин пакти (1940 йил 7 сентябрда тузилган) га қўшилди. Бу Ю. да кенг норозилик ҳаракатига сабаб бўлди; 27 мартда фашистик ҳукумат ағдарилди. 1941 йил 6 апр. да Югославияга фашистлар Германияси ҳужум қилди ва мамлакат ҳудуди Германия оккупацияси зоналарига бўлинди. Халқ озодлик кураши авж олди. Мамлакатнинг шим. шаркий қисми 1944 йил озод этилди. 1945 йил 15 майда Югославия армияси Югославияни фашистлардан озод қилишни ниҳоясига етказди. 1945 йил 29 нояб. да Ю. Федератив Халқ Республикаси (ЮФХР) эълон қилинди. 1946 йил 31 янв. да ЮФХР конституцияси тасдиқланди. 1963 йилда қабул қилинган конституция бўйича мамлакат Ю. Социалистик Федератив Республикаси (ЮСФР) деб номланди. Ҳокимият тепасида Ю. Коммунистлар Иттифоқи турди. Ю. да ўзиниўзи бошқариш асосидаги социализмнинг Югославия моделини қуриш вазифаси қўйилди. 1980-й. лардан мамлакат оғир иқтисодий ва сиёсий қийинчиликларга дуч келди. 1991 йил ЮСФР парчаланиб кетди. Словения, Хорватия, Босния ва Герцеговина, Македония федерация таркибидан чиқиб кетди ва мустақил давлатларга айланди. 1992 йил Сербия билан Черногория Ю. Иттифоқ Республикасини туздилар. 2003 йил 4 фев. дан бу давлат Сербия ва Черногория деб атала бошлади.


Кирилл алифбосида мақола: ЮГОСЛАВИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА
ГЕРМАНИЯ
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты