ЮГУРИШ

ЮГУРИШ (спортда) — енгил атлетика тури. Югуриш барча спорт турлари мусобақалари ва машғулотлари таркибига кирган. Олимпиада ўйинларида Югуриш бўйича қисқа масофа (100, 200, 400 м), ўрта масофа (800, 1500 м), узоқ масофа (3000, 5000, 10000 м), марафон (42 км 195 м), эстафета (4×100, 4×400 м), тўсиқлар оша Югуриш (100, 110, 400 м), ғовлар оша Югуриш (3000 м), еттикураш (100 м га тўсиқлар оша Югуриш, 200, 800 м), ўнкураш (100, 400, 1500 м, 110 м га тўсиқлар оша Югуриш) ва замонавий бешкураш (4000 м)да мусобақалар ўтказилади. Шунингдек, енгил атлетика мусобақаларида мавқеига қараб бошқа масофаларда ҳам Югуриш пойгалари ташкил этилади.

Югуриш мусобақалари қадимдан Ўзбекистон халқи турмуш тарзидан ўрин олганини Навоий вилоятидаги Сармишсой расмларит акс эттирилган югураётган одамлар тасвирларида кўриш мумкин. 1916 йилда Марғилонда Югуриш йўлкаси қурилгандан кейин замонавий қоидалар асосида республикада оммавий мусобақалар ташкил этила бошлаган. Ҳоз. вақтда ҳар бир енгил атлетика мусобақасида Югуриш турлари ҳам киритилади. Ўзбекистонда Югуриш бўйича Николай Овсянников, Фарида Ҳасанова, Маматқул Олтибоев, Александр Чехонин, Ашур Нормуродов, Роза Бабич, Светлана Ўлмасова, Замира Зайцева, Марина Шмонина, Анвар Кўчмуродов, Людмила Перепелева каби таниқли спортчилар етишиб чиққан.

Ад.: Нормуродов А., Енгил атлетика, Т„ 2002.


Кирилл алифбосида мақола: ЮГУРИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
ЕНГИЛ АТЛЕТИКА
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты