ЁЗЁВОН ТУМАНИ

ЁЗЁВОН ТУМАНИ — Фарғона вилоятидаги туман. 1952 й. 16 апр. да ташкил этилган (1959 й. 14 дек. да Тошлоқ тумани билан бирлаштирилиб Охунбобоев номи берилган, 1962 й. 24 дек. да Охунбобоев туманига Марғилон тумани ҳам қўшилган. 1980 й. 27 дек. да Ёзёвон тумани қайта тузилди). Ёзёвон тумани вилоятнинг Тошлоқ, Охунбобоев, Олтиариқ, Бувайда туманлари, Наманган вилоятининг Поп тумани, Андижон вилоятининг Улуғнор, Бўз туманлари билан чегарадош. Майд. 0,41 минг км2. Аҳолиси 71,6 минг киши (2000). Ёзёвон туманида 1 шаҳарча (Ёзёвон), 10 қишлоқ фуқаролари йиғини (Гулистон, Ёзёвон, Иштирхон, Хонобод, Чўлигулистон, Янгибўстон, Янгиобод, Қатортол, Қорасоқол, Қоратепа) бор. Маркази — Ёзёвон шаҳарчаси. Табиати. Ёзёвон тумани Фарғона водийсининг марказида, Ёзёвон чўлида жойлашган. Рельефи асосан текислик бўлиб, шим. га томон қия. Ер юзаси гил, қумоқ, қумлоқ ва қумдан иборат. Шим. ғарбий қисмида барханлар — дўнг қум, марза қум шакллари учрайди. Қумли чўлнинг бир қисмини сақлаб қолиш мақсадида 1991 й. да «Ёзёвон чўли» табиат ёдгорлиги (майд. 1842 га) ташкил этилган. Иклими кескин континентал, ёзи иссиқ, қиши совуқ. Ёғиннинг кўп қисми баҳор ва қишда ёғади. Июлнинг ўртача траси 27°, янв. ники — 2,2°. Вегетация даври 218 кун. Йилига 120—130 мм ёғин тушади. Фарғона (Хўжанд) дарвозаси орқали водий ичкарисига эсувчи кучли «Қўқон шамоли» экинларга катта зарар келтиради. Қишда тезтез туман тушади. Ёзёвон туманидан Катта Андижон канали ва Ёзёвон сойи оқиб ўтади. Сув иншоотлари, артезиан ва дренаж қудуқлари ёрдамида ер ости сувларидан фойдаланилади. Тупроқлари асосан сугориладиган ўтлоқ, қисман қумли ва қумли ўтлоқ тупрокдар ҳамда шўрхоклардан иборат. Воҳаларда маданий экинлар, мевали ва манзарали дарахтлар, буталар, бегона ўтлар, қумликларда қора саксовул ва оқ саксовул, қандим, черкез, юлғун ўсади. Хилмахил қушлар, турли калтакесақлар, тулки, бўри, чиябўри яшайди. «Қизил китоб»га киритилган қизил астрагал, фарғона чипор калтакесаги, штраух қурбақабоши, эчкемар учрайди. Аҳолиси, асосан ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, рус, татар, қорақалпоқ ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 174 киши тўғри келади (2000). Хўжалиги. Ёзёвон тумани асосан қ. х. га ихтисослашган бўлиб, етакчи тармоғи пахтачиликдир. Суғориладиган ерлар 18,5 минг га, шу жумладан 7,8 минг га пахта, 6,9 минг га донли экинлар, 2 минг гадан зиёд ер емхашак экинлари, 424 га сабзавотполиз экинлари, 924 га мева ва токзорлар билан банд. Ё. т. фермер ва шахеий хўжаликларида 15,6 минг қорамол, 18,6 минг қўй ва эчки, 270 дан зиёд йилқи, 10,5 минг парранда, 600 га яқин асалари уяси бор. Пиллачилик ривожланган. Ёзёвон туманида 2 гишт зди, 5 қурилиштаъмирлаш устахонаси, автокорхона, 910 кичик ва хусусий корхоналар бор. Ёзёвон туманидан Фарғона—Наманган, Қўқон—Андижон автомобиль йўллари ўтган. Ёзёвон тумани даги 33 умумий таълим мактаби, 1 коллеж, 2 лицей, спорт мактабида 18,3 минг ўқувчи таълим олмокда, 35 жамоат кутубхонаси, музей, 10 дорихона, 801 ўринли 8 касалхона, 4 поликлиника, 23 тиббий шохобча мавжуд. Аҳолига 230 савдо шохобчаси хизмат кўрсатмокда. 1952 й. дан «Марказий Фарғона» туман газ. чиқади (адади 9000).


Кирилл алифбосида мақола: ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты