ЁЗИ БИЛАН ЗЕБО

«ЁЗИ БИЛАН ЗЕБО» — ўзбек халқ достони. Достонда чорвадор Поёндабойнинг қизи Зебо билан хизматкор Ёзининг ишқий саргузаштлари акс этган. Меҳнат ва муҳаббат, вафо ва садоқат туйғулари, севгида мард, саботли бўлиш, инсон эрки, бахтсаодати учун кураш ғоялари б-н чатишиб кетади. «Ёзи билан зебо билан 3.» парчалари деҳқончилик билан боғлиқ ишларда меҳнат қўшиқлари сифатида куйланади. Достон ўзининг халқчил руҳи, инсонпарварлик ғоялари билан тингловчи ва ўқувчиларга маънавий ва ахлоқий завқ бағишлайди. Бу достон парчаларини куйловчилар ёзигўй, ёзичи, ёзикаш деб аталади. Йигирмадан ортиқ варианти ёзиб олинган. Нисбатан тўла варианти Қодир бахши Раҳимовга тааллуклидир (1936— 86). Достоннинг бир неча нусхалар асосида тайёрланган йиғма варианти нашр қилинган (1962).


Кирилл алифбосида мақола: ЁЗИ БИЛАН ЗЕБО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХАЛҚ ИЖОДИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты