ЮЗ НЕРВИ

ЮЗ НЕРВИ — бош мия нервларининг 7-жуфти; аралаш нерв, таркибида ҳаракатлантирувчи ва сезувчи толалари бўлади. У мия кўприги билан узунчоқ мия орасидан чиқиб, ички эшитув тешиги орқали юз нерви каналига кириб қайрилади. Ноғора бўшлиғининг ички девори бўйлаб олдин орқага, сўнгра пастга йўналиб, чакка суягининг сўрғичсимонбигизсимон ўсиқлари ўртасида жойлашган тешикдан ташқарига чиқади. Канал ичида юз нервидан катта тошсимон нерв билан эшитув тори нерви ажралади. Катта тошсимон нерв (таркибида парасимпатик толалар бор) чиқиб, қулоқ олди безига боради. Эшитув тори нерви эса юз нервидан ажралгач, ўрта қулоқ бўшлиғидан ташқарига чиқиб, уч шохли нервнинг тил нерви шохи билан қўшилади ва тилнинг сўрғичларига (таъм билиш), тил ости ҳамда пастки жағ ости безларига толалар тарқалади.

Юз нерви сўрғичсимонбигизсимон тешикдан ташқарига чиққач, қулоқ олди безининг ичига кириб, бир қанча тармоқларга ажралади. Нервнинг ҳаракатлантирувчи толалари юздаги мимика мускулларини ва бўйиндаги тери ости мускули билан икки қоринчали мускулнинг орқа қоринчасини иннервация қилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЮЗ НЕРВИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
УЧ ШОХЛИ НЕРВ
ҚУЛОҚ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты