ЮЗЛАШТИРИШ — тергов ҳаракати; бунда илгари сўроқ қилинган икки шахс, башарти уларнинг айнан бир хил факт ва ҳолатларга нисбатан берган кўрсатувларида жиддий қарамақаршиликлар бўлса, бир вақтнинг ўзида бир-бирининг иштирокида кўрсатувлар беради. Юзлаштиришда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳ сўроқ қилиниши мумкин. Юзлаштириш учун асослар, уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг ЖПКда кўрсатиб ўтилган (122 — 124-моддалар).