ЮКАВА

ЮКАВА (Уикатеа) Хидэки (1907.23.1, Токио — 1981.8.9, Киото) — япон физиги, Япония ФА аъзоси (1946), Киотодаги унтни тугатган (1929). Шу унтда ва Осакадаги унтда ишлаган (193239), Киото ун-т проф. (1939 йилдан), Нью-Йоркдаги Колумб ун-ти проф. (1949—53), Киото унтига қарашли Фундаментал физика илмий текшириш интини бошқарган (1953—70). Илмий ишлари квант механика, ядро ва мезон физикаси, элементар зарралар физикасига оид. лмезоннинг мавжудлиги ҳақидаги гипотезани илгари сурди (1935). Мезон назарияни ривожлантирди ва нуклонларнинг ўзаро таъсири учун математик ифода (Ю. потенциали)ни топди. Ядро кучлари назариясини яратди ва нейтрал мезон тушунчасини киритди (1938). Оралиқ бозон ҳақидаги ғояни илгари сурди (1953). Нобель мукофоти лауреати (1949).


Кирилл алифбосида мақола: ЮКАВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЯПОНИЯ
ФИЗИКА
МАЙДОН КВАНТ НАЗАРИЯСИ
ЭЛЕМЕНТАР ЗАРРАЛАР
ЭЛЕКТР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты