ЁЛЛАНМА МЕҲНАТ

ЁЛЛАНМА МЕҲНАТ — ёлланма ходимлар меҳнати. Ёлланма меҳнат бозор иқтисодиётида амал қиладиган меҳнат бозориаа олдисотди қилинадиган асосий товар ҳисобланади. Иш берувчилар (тадбиркор, корхона, ташкилот) ва иш кучи эгаси (ёлланувчи) ўртасида маълум муддатга ёки аниқ бир ишни бажариш учун меҳнат шароитлари ва тўланадиган ҳақ тўғрисида ёзма равишда шартнома тузилади. Бундай шартнома вақтинча — синов муддати бн, маълум бир даврга ёки муддати белгиламасдан (умрбод) тузилиши мумкин. Томонларнинг ҳуқуклари, мажбуриятлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнатни ташкил этиш шароитлари меҳнат қонунларига мувофиқ ўзаро келишган ҳолда ҳал этилади. Шартномада меҳнатни қўшимча рағбатлантириш мақсадида ҳар хил имтиёзлар берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида Ёлланма меҳнат ва умуман меҳнатга оид муносабатлар 1996 й. 1 апр. дан амалга киритилган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (1995.21.12) ва б. меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатлари, жамоа шартномалари ва б. меъёрий ҳужжатлар б-н тартибга солинади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁЛЛАНМА МЕҲНАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты