ЮЛДУЗ АССОЦИАЦИЯЛАРИ

ЮЛДУЗ АССОЦИАЦИЯЛАРИ — маълум тур ёки спектрал синфга юлдузларнинг тахм. бир даврда пайдо бўлган гуруҳлари. ОВ ассоциациялар ва Т ассоциациялар маълум. ОВ ассоциацияга О, ВО, В1 ва В2 спектакл синфларга мансуб қайноқ гигант ҳамда ўтагигант юлдузлар киради. ОВ ассоциация ўлчамлари 40— 200 парсек, О — В2 спектрал синфларига оид юлдузлар сони бир неча ўнтага етади. Улар, асосан, Галактика текислигида жойлашган. Тарқоқ юлдуз гўдаларида О—В2 синфларидаги юлдузлар беқарор шаклли системалар тарзида (мас, юлдуз занжирлари ёки Орион трапецияси туридаги каррали юлдузлар) учрайди.

Т ҳўкиз (Савр) туридаги ўзгарувчан юлдузлар ҳам физик боғлиқ гуруҳлар ҳосил қилади. Т. ассоциация ўлчами бир неча 10 парсек, улардаги юлдузлар сони кўпинча бир неча 10 тагача бўлади. Фақат Орион юлдуз туркумидаги Т ассоциациягина 220 юлдуздан иборат. Т ассоциация юлдузлари зичлиги кичик, беқарор ва ёш системалардир. Юлдуз ассоциацияларини биринчи марта 1947 йилда арман астрономи В. А. Амбариумян очган. Бу кашфиёт юлдузлар эволюцияси ва юлдузлар системасини тадқиқ қилишда муҳим босқич ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЮЛДУЗ АССОЦИАЦИЯЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЮЛДУЗЛАР
ЕР
ГАЛАКТИКА
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты