ЮЛДУЗ АТМОСФЕРАСИ

ЮЛДУЗ АТМОСФЕРАСИ — юлдузнинг нурланиш спектри пайдо бўладиган ташқи қатлами. Бундай қатлам аввал Қуёшда кашф этилган. Атмосфера туфайли Қуёш гардишида ёрқинлик бир текис тарқалмаган ва Қуёш спектрида ютилиш чизиқлари яхши кузатилади. Юлдуз атмосферасининг кимёвий тузилиши ҳамма юлдузларда бир хил, аммо атмосферанинг махсус тузилишлари билан боғлиқ бўлган четга чиқишлар (магнит юлдузлари, қўшалоқ юлдузлар ва бошқаларда) ҳам кузатилади.

Юлдузнинг ички қатламларидан келаётган энергия унинг атмосфераси орқали ўтади ҳамда нурий мувозанатга бўйсунувчи ютилиш ва сочилишлари йўли билан тарқалади. Юлдуз атмосфераси спектрал асбоблар ёрдамида текширилиб, кимёвий таркиби, траси, модда зичлиги, ҳаракат тезлиги, юлдузнинг ўз ўқи атрофида айланиши ва бошқалар кўрсаткичлар аниқланади. Юлдуз атмосферасининг табиати уни ташкил этувчи атомларнинг таркибига, ички қатламлардан келаётган энергия оқимининг қувватига боғлиқ. Ички қатламдан чиқаётган нур т у таш спектрга эга. Бу нур атмосферада сочилиш ва ютилиш жараёнларига учраши сабабли туташ спектрнинг айрим қисмлари хиралашади, иккинчидан унинг юзига атмосферани ташкил этувчи атомларнинг ютиш чизиқлари тушади. Юлдуз атмосферасининг бу қисми фотосфера деб аталади. Фотосфера устида хромосфера жойлашган. Хромосфера турли спектрал чизиқларда хира нур сочади. Турли хил юлдузларда фотосфера ва хромосфера турлича роль ўйнайди. Юлдуз атмосфераси юлдузнинг энергетик режимини бошқариб туради. Атмосфера туфайли юлдуз бирданига совиб кетмайди. Ҳозирги даврда турлИ хил Юлдуз атмосфераси ўрганилган ва уларнинг назарий моделлари яратилган (яна қ. Галактика, Юлдузлар).


Кирилл алифбосида мақола: ЮЛДУЗ АТМОСФЕРАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚУЁШ
ЮЛДУЗЛАР
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты