ЮЛДУЗЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ

ЮЛДУЗЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ — вақт ўтган сари юлдузларнинг физик параметрлари ва кимёвий таркиблари ўзгариб бориши. Турли эволюция босқичидаги юлдузларнинг физик параметрларини таққослаб кўриш асосида ўрганилади. Гравитация (тортишиш) кучлари таъсирида юлдузлар орасидаги газ ва чангларнинг конденсатланиши оқибатида протоюлдузларнинг ҳосил бўлиши, сиқилувчан юлдузлар марказида термоядро энергия манбаи пайдо бўлиши, айрим юлдузларнинг гигант юлдузларга ёки митти юлдузга айланиши, массаси катта юлдузларнинг гравитацион коллапси (нейтрон юлдуз ёки қора ўра ҳосил бўлиши билан юз беради) каби ҳодисалар Юлдузлар эволюциясининг босқичлари ҳисобланади. Юлдузлар эволюцияси доим юз бериб турадиган узлуксиз жараёндир.


Кирилл алифбосида мақола: ЮЛДУЗЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЮЛДУЗЛАР
Туш таъбири ўзбек тилида
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты