ЁНИШ КАМЕРАСИ

ЁНИШ КАМЕРАСИ — газcимон, суюқ ёки қаттиқ ёқилғиларни ёқиш учун мўлжалланган бўшлиқ. Даврий ишлайдиган (поршенли ички ёнув двигатели) ва узлуксиз ишлайдиган (газ турбинали двигатель, турбореактив двигатель) суюкликли ракета двигателлари ва б. хилларга бўлинади. Поршенли ички ёнув двигател и да цилиндр қопқоғи билан юқори (энг чекка) ҳолатдаги поршень асоси оралиғи Ёниш камераси ҳисобланади. Ёниш камерасининг бир неча тури бор. Газ турбинали двигателларда (қ. Газ турбинаси) Ё. к. компрессор б-н турбина орасидаги газҳаво йўлида жойлашган. Бунда Ёниш камерасига кирадиган ҳаво икки қисмга бўлинади: биринчиси Ёниш камерасининг олд томонига йўналиб, асосий ёнилғи массасининг ёнишини; иккинчи қисми аралашиш зонасида ёниш маҳсулотларига қўшилиб, бошланғич зонада ёнмай қолган ёнилғининг ёнишини таъминлайди. Двигателнинг қуввати, тежамлилиги Ёниш камерасининг шаклига, ҳажмига ва унда жойлашган шам (свеча)лар (карбюраторли двигателда) ёки форсункалар (дизель двигателида) сони ва вазиятига боғлиқ.


Кирилл алифбосида мақола: ЁНИШ КАМЕРАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИЧКИ ЁНУВ ДВИГАТЕЛИ
АВИАЦИЯ ДВИГАТЕЛИ
ЕР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты