ЁНУВЧИ СЛАНЕЦИАР

ЁНУВЧИ СЛАНЕЦИАР — қагтиқ каустобиолитлар гуруҳига мансуб фойдали қазилма. Таркиби органик (массасининг 10—30 дан 50—70% гачаси сапропель ёки гумуссапропель) ва минерал (гилли, кремнийли ва б.) қисмлардан иборат. Қуруқ ҳайдалганда кўп миқдорда кимё маҳсулотлари манбаи ҳисобланган сланец мойи, ёнувчи газлар ва смола суви олинади. Ёнувчи сланециар с, асосан, кальцит, доломит, гидрослюдалар, монтмориллонит, каолинит ҳамда 10—30% органик бирикмалардан тузилган. Сув кўкатлари ва гумусларнинг миқдорига қараб сапропелитли ҳамда гумитсапропелитлиларга бўлинади. Сапропелитли Ёнувчи сланециар гумитсапропелитлилардан таркибида водороднинг кўплиги (8—10%) ва гумин кислоталарнинг камлиги (0,5%) билан фарқ қилади. Смола 30% гача бўлади ва иссиклик бериш қуввати 3500—4000 ккал/кг гача. Ёнувчи сланециар с ҳосил бўлишига кўра денгиз, лагуна ва кўл сапропелитларига бўлинади, таркибига қараб эса гил, карбонат, кремнийли бўлиши мумкин. Ёнувчи сланециар палеозой, мезозой ва кайнозойнинг ҳамма геологик системалари ётқизикларида мавжуд. Тектоник жиҳатдан қараганда Ёнувчи сланециар асосан платформаларда, камроқ геосинклиналь областларда тарқалган. Ер шарида Ёнувчи сланециарнинг умумий потенциал ресурслари 450 трлн. т деб баҳоланади, шундан 431 трлн. т. А К Шля. Ўзбекистонда Ёнувчи сланециар Бойсун ва Яккабоғда топилган. Энг йирик конлари Эстония, Белоруссия, Россия (шимғарби), Украина (Болтиш), Қозоғистон, АҚШ (Колорадо, Юта, Вайоминг), Канада, Хитой, Бразилия, Англия ва б. давлатларда бор. Ё. сдан саноатда мой ва газ олишда қамда қаттиқ ёқилғи сифатида, сланецли смолалардан кимёвий хом ашё (фенол, пластификатор, ихтиол ва б. олинади), чиқиндиси (кули)дан қурилиш материали (цемент ва б.) сифатида фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁНУВЧИ СЛАНЕЦИАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
МИНЕРАЛ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты