ЮМШОҚ ТАНАЛИ ТОШБАҚАЛАР

ЮМШОҚ ТАНАЛИ ТОШБАҚАЛАР, юмшоқ терили тошбақалар — чучук сув тошбақалари оиласи. Танаси ва яссилашган суяк совути (уз. 25—90 см) юмшоқ тери билан қопланган. Мугуз қалқони бўлмаслиги туфайли тери орқали нафас олишда иштирок этади. Тумшуғи чўзиқ юмшоқ хартумчага айланган. Хартуми учида бурун тешиги жойлашган. Оёқ панжалари кенг. Бармоқлари орасида сузгич парда бор. 7 уруғи ва 70 тури маълум.

Жанубий Шарқий Осиё, Африка ва Шим. Америка дарёларида тарқалган. Амур дарёси ҳавзаларида узоқ шарқ тошбақаси учрайди. Юмшоқ танали тошбақалар — йиртқич, серҳаракат, асосан, балиқлар ва моллюскалар билан озиқланади. 20 дан 70 гача тухум қўяди.


Кирилл алифбосида мақола: ЮМШОҚ ТАНАЛИ ТОШБАҚАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОСИЁ
БАЛИҚЛАР
ЕР
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты