ЮНГ

ЮНГ, Янг Томас (1773.13.6, Сомерсет графлиги, Милвертон — 1829.10.5, Лондон) — инглиз физиги, врачи ва астрономи; ёруғлик тўлқин назариясини яратувчилардан бири. Лондон ва Қироллик жамияти аъзоси (1794), шу жамият котиби (1802—28). Лондон, Эдинбург ва Гёттинг унтларида ўқиган. Лондон Қироллик интипроф. (180103). Фанда, асосан, физик олим сифатида танилган. Кўз аккомодациясини таърифлаб берган (1793), тўлқинлар суперпозиция принципини тавсия этган (1800). Биринчи бўлиб ёруғлик интерференциясини тушунтирган (1801), «интерференция» атамасини киритган (1803). Юнг тажрибаси деб аталувчи тажрибани ўтказган (1802). Ультрабинафша нурлар интерференциясини кашф этган (1803). Рангли кўриш назариясини ишлаб чиққан ва рангли нурларнинг тўлқин узунлигини ўлчаган (1803) ва ҳ. к. Силжиш деформациясини ўрганган, Юнг модули (қ. Эластиклик модули) деб аталадиган физик катталикни киритган (1807).


Кирилл алифбосида мақола: ЮНГ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ЕР
ЁРУҒЛИК
ЭЛЕКТР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты