ЁНҒОҚДОШЛАР

ЁНҒОҚДОШЛАР (Juglandaceae) ёпиқ уруғлилар тоифасига мансуб айри тожбаргли дарахтлар оиласи. Барглари йирик, тоқ патсимон, эфир мойли. Гуллари бир жинсли, чангчи гуллари кучаладан иборат. Уруғчи гуллари новда учида биттадан ёки бир нечтадан жойлашган. Гулқўрғони оддий, 4 баргчали. Уруғчи гули 2 мевабаргчали. Меваси ошловчи моддаларга бой қалин пўст билан ўралган. Мағзи буришган, йирик уруғпаллали. 50 га яқин тури бор. Осиёнинг шарқида ва Американинг тропик қисмларида кўп ўсади. Ўзбекистонда ёнғоқ туркумига мансуб 1 та тури ёввойи ҳолда ўсади. Мағзида 77% гача ёғ бор. Баргидан, мева пўстидан тўқ жигарранг бўёқ ва витаминлар олинади. Ёғочи мебель тайёрлашда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁНҒОҚДОШЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МЕБЕЛЬ САНОАТИ
ЁНҒОҚ
ТОШКЕНТ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты