ЮНОН-РУМ КУРАШИ

ЮНОН-РУМ КУРАШИ — спорт тури, икки киши (спортчи)нинг белгиланган қоидалар асосида ғолиблик учун олишуви. Юнон-рум кураши мусобақалари диаметри 9 м (ўлчами 12×12 м) спорт майдонида ўтказилади. Эркаклар 55, 60, 66, 74, 85, 97 ва 120 кг вазн тоифасида курашадилар. Мусобақалашиш вақти 2 мин. дан 3 давра, давралар орасидаги танаффус 30 сек. Юнон-рум курашида эркин курашдан фарқли равишда рақибларнинг оёқ қисмидан ушлаб усуллар бажаришига рухсат этилмайди. Бажарилган усуллар 5 (соф ғалаба), 4 (техник устунлик ёки четлатиш), 3 ва 1 очко билан баҳоланади. Ғолиб тўплаган очколарига кўра аникланади. Агар курашчилардан бири 5 очкога мос усул бажарса, 1,2-даврада кетмакет ғолиб деб топилса, рақибидан 6 очко фарқ билан ўзиб кетса, шунингдек, ҳакамлар, мураббийлар ва шифокор қарорига қўра олишув муддатидан олдин тўхтатилади. қадимий кўп халқларнинг миллий кураш турларида замонавий Юнон-рум курашида қўлланиладиган усуллар бўлган (қ. Кураш). Мисрдаги мил. ав. 260 йилларга оид ёдгорлик тошларидаги суратларда ҳозирги Юнон-рум кураши усулида олишаётган полвонлар акс эттирилган. Юнонистонда ўтказилган олимпиада ўйинлари дастурига мил. ав. 708 йилдан бошлаб Юнон-рум курашига ўхшаш кураш мусобақаси киритилган. Римда мил. ав. 284 йилдан Юнон-рум курашини эслатадиган мусобақалар ўтказилган. Юнон-рум курашининг замонавий қоидалари 19-аср бошларида Францияда ишлаб чиқилган ва шу қоидалар асосида Парижда 1848 йилда очилган кураш залида мусобақалар ташкил қилиш анъанага айланган. Унда Европанинг бошқа мамлакатларидан келган полвонлар ҳам иштирок этишган. Юнон-рум кураши мусобақалари 1896 йилдан замонавий олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олган ва ўша йилдан Халқаро Олимпиада қўмитаси таклифига кўра, расман Юнон-рум кураши деб атала бошланган. Юнон-рум кураши бўйича 1904 йилдан профессионал (1950 йилдан ҳаваскор) курашчилар ўртасида жаҳон чемпионатлари ўтказиб келинади. Юнон-рум кураши ва эркин кураш турларини ривожлантириш мақсадида 1912 йилда Халқаро ҳаваскор курашчилар ассоциацияси (ҒПА) тузилган, унга 154 давлат (Ўзбекистон 1992 йилдан) аъзо (2004).

Ўзбекистонда Юнон-рум кураши 19-асрнинг охирларидан оммалашган. Бунда циркда ташкил этилган беллашувлар муҳим роль ўйнаган. Ўзбекистонда етишиб чиққан Аҳмад полвон шундай мусобақаларда иштирок этган. Юнон-рум кураши қоидаларининг миллий қураш қоидаларига бир қадар ўхшашлиги бу спорт турининг мамлакатда тез ривожланишга замин яратди. Лев Турин, Герман Сандлер, Рифат ва Абдулмажид Аблаев каби мураббийлар раҳбарлигида Юрий Зеленин, Ҳамид Воҳидов, Рустам Казаков, Комил Фаткулин, Аслиддин Худойбердиев, Дилшод Орипов, Александр Доктуришивили сингари Юнон-рум кураши усталари олимпиада ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ҳамда бошқа нуфузли мусобақаларда ғолиб чиқишган. Мамлакатдаги 487 та спорт мактаби ва тўгаракда 191 мураббий қўл остида 5028 киши Юнон-рум кураши билан шуғулланади (2004).

Ад.: Керимов Ф., Спорт кураши назарияси ва усулияти, Т., 2001; Димов Я ., Братство палванов, М., 2004.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНОН-РУМ КУРАШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРКИН КУРАШ
Туш таъбири ўзбек тилида
ХИТОЙ
ЮНОНИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты