ЁРДАМЧИ МАКТАБ

ЁРДАМЧИ МАКТАБ — ақли заиф болалар ўқийдиган махсус таълим тарбия муассасаси. Ўзбекистонда дастлаб 1935 й. Тошкент ш. да очилган. Асосан ақли заиф (олигофренияниж дебиллик даражасидаги) ҳамда кейинчалик турли касалликлар туфайли ақли заиф бўлиб қолган болалар қабул қилинади. Махсус таълимга муҳтож бўлган болалар тиббий психологикпедагогик комиссия томонидан белгиланади. Ёрдамчи мактаб даги акли заиф болалар учун махсус таълимтарбия ЎзРнинг «Таълим тўғрисида»ги қонуни (1997) асосида амалга оширилади. Ёрдамчи мактаб ЎзР Халқтаълими вазирлиги тизимига киради. Ёрдамчи мактабда акли заиф болаларга махсус таълим давлат стандартларига мувофиқ мактабларнинг бошланғич синфи ҳажмига тўғри келадиган ва қисман умумий ўрта таълимни амалга оширувчи махсус таълим дастури, режаси ва дарсликлар асосида олиб борилади. Ўқиш муддати — 9 й. Ё. м. да ҳар бир синфга 10—12 ўқувчи қабул қилинади. Мактабдаги ўқув вақтининг 1/3 қисми (4синфдан бошлаб) меҳнат таълимига ажратилади. Ёрдамчи мактаб ларда дурадгорлик, каштачилик, тикувчилик, қишлоклардаги Ёрдамчи мактаб ларда қ. х. ишлари ўргатилади. Ёрдамчи мактаб ларнинг асосий мақсади болаларни аклий жиҳатдан коррекциялаш (тузатиш) ва жисмоний жиҳатдан соғломлаштириш, тарбиялаш, Ёрдамчи мактаб ҳажмида билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, уларни амалий фаолиятга тайёрлаш, нутқидаги нуқсонларни тузатиш ҳамда ижтимоий ҳаётга мослаштиришдан иборат. Ёрдамчи мактабда таълимтарбия ишларини олигофренопедагог мутахассислар олиб боради. Ёрдамчи мактабда врачпсихоневролог, тиббиёт ҳамширалари ҳам ишлайди. 2000/2001 ўқув йили боши ЎзРда 19 Ёрдамчи мактаб (4769 ўқувчи) ва 32 ёрдамчи интернат мактаби (6502 ўқувчи) ишлади.

Лола Мўминова.


Кирилл алифбосида мақола: ЁРДАМЧИ МАКТАБ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты