ЮНУСОБОД ТЕННИС КОРТИ

«ЮНУСОБОД» ТЕННИС КОРТИ — Тошкент шаҳридаги спорт мажмуи (1996); Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган «Юнусобод теннис корти»т. к. ўзининг маҳобатли кўриниши, замонавий талаблар асосида лойиҳаланиши ва функционал мукаммаллиги билан аҳамиятлидир. Очиқ корт майдонлари шоҳкўча бўйлаб энг баланд иншоот — Тошкент телевизион минораси тагида жойлашган бўлиб, у билан яхлит меъморий ансамблни ташкил қилади. Очиқ кортлар орқасида, унинг ғарбий қисмида 3000 ўринли усти ёпиқ универсал корт биноси қурилган. Бино тарҳи бурчаклари айланма чизиклар билан чегараланган тўғри тўртбурчак шаклида, томошабинлар ўриндиқлари ўйин майдонини ҳар томондан қамраб олган. Махсус меҳмонлар ва шарҳловчилар жойи ғарбий секторда, унинг тепасида 200 ўринли қаҳвахона ва кичик буфетлар, қўшимча (тренажер, сауна, дам олиш хоналари, врачлар хонаси, гардероб, спортчилар хонаси, маъмурият ва техник) хоналар трибуна тагидаги ҳудудга қулай қилиб жойлаштирилган. Бино томининг конструкциялари — ёруғлик ўтказадиган лексанли улкан темирбетон равоқлар билан ишланган. Бундай том ва кортни ўраб олган 2қават галереясининг деразалари бино қиёфасига мос кўркам меъморий кўриниш бахш этган. «Юнусобод теннис корти»т. к. да Халқаро спорт мусобақалари ўтказилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНУСОБОД ТЕННИС КОРТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты