ЮНУСОВ

ЮНУСОВ Машраб (1909.25.5, Яйпан шаҳри — 1997.10.10, Тошкент) — актёр, хонанда (лирик тенор). Ўзбекистон халқ артисти (1952). 1931—33 йиллар Фарғона кз—сз театрида, 1933—41 ва яна 1945—62 йиллар Андижон театрида, 1963—89 йиллар Тошкентдаги Муқимий театрида ишлаган. Юнусов ижоди психологик ўткир талқини, юксак маҳоратли ижроси билан ажралиб туради. «Гулсара» (К. Яшин)даги Қодир, «Тоҳир ва Зуҳра» (С. Абдулла)да Тоҳир, «Қурбон Умаров» (С. Абдулла)да Қурбон, «Равшан ва Зулхумор» (К. Яшин)да Равшан, «Ромео ва Жульетта» (У. Шекспир)да Парис, «Алишер Навоий» (И. Султон, Уйғун)да Алишер Навоий, «Момо ер» (Ч. Айтматов)да оқсоқол, «Майсаранинг иши» (Ҳамза) да Чўпон, «Олифта» (Ф. Мусажонов)да Яквалхўжа, «Паранжи сирлари» (Ҳамза) да Норбойвачча, Умурзоқбой каби роллари билан шуҳрат қозонган.

Юнусов фильм («Тоҳир ва Зуҳра»да Парпи ҳофиз, «Ўтган кунлар»да табиб, «Фурқат»да Руҳий, «Меҳробдан чаён»да Калоншоҳ, «13 терак кўчаси»да Ҳаким ака, «Оловли йўллар»да Шайх ва бошқалар) ва телевизион видеофильм («Улуғбек хазинаси»да Шайхулислом, «Алишер Навоий»да Фасиҳиддин ва бошқалар)ларда ҳам суратга тушган.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНУСОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ
ХАЛҚ ИЖОДИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты