ЮНУСОВ Маҳмудали Юнусович

ЮНУСОВ Маҳмудали Юнусович (1918.10.7 Тошкент — 1985.9.10) — адабиётшунос. Филол. фанлари д-ри (1967). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978). Тошкент педагогика интини тугатган (1941). Ўрта мактаб ўқитувчиси (1941—43), Урганч (1944—45), Бухоро (1947—50) пед. институти ва СамДУ катта ўқитувчиси, доцент (1951—59), Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейида бўлим мудири (1967—72), Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тида катта илмий ходим (195967; 197385). Асосий илмий иши ўзбек шеъриятида традиция ва новаторлик муаммосига бағишланган. Ғ. Каримов, С. Қосимов, С. Алиевлар билан ҳамкорликда «Ўзбек адабиёти тарихи» дарслигини яратган (1950). Олий ўқув юртлари учун «Ўзбек адабиётидан методик қўлланмалар»ни тузган (1955). «Комил Хоразмий» (1960), «Ўзбек поэзиясида Некрасов традициялари», «Традиция ва новаторлик проблемаси» (1965), «Барҳаёт анъаналар» (1969), «Сахий қаламлар» (1975) китобларида ўзбек адабиётида кам ўрганилган муҳим масалалар ишлаб чиқилган. 4 китобдан иборат шўро даври ўзбек адабиёти тарихи (3 ж. ли, 1967—71), «Адабиёт назарияси» (2ж. ли), 2 жилдли танқид тарихини яратишда (1987) фаол иштирок этган. Юнусов ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари (Навоий, Мунис, Фурқат ва бошқалар) ижодини ўрганиш билан бирга 20-аср адабиётида адабий анъаналар ва новаторлик, мумтоз ва ҳоз. замон шеъриятида рубоий, адабий танқиднинг тили сингари назарий масалаларни тадқиқ этган. Элбек, Боту, Ш. Сулаймон каби қатағон этилган ёзувчилар ҳаёти ва ижодини биринчилардан бўлиб ўрганган ва улар номини рўёбга чиқаришга салмоқли ҳисса кўшган.

Ас: Ҳаёт нафаси [Адабийтанқидий мақолалар], Т, 1981; Болалар қалбининг байрами, Т., 1984.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНУСОВ Маҳмудали Юнусович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты