ЁРИТИЛГАНЛИК — 1) физикада — юза бирлиги (мас, 1 м2)га тушаётган ёруғлик оқими.
2) қишлоқ хўжалигида — ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши, фотосинтез жараёни асосан Қуёш спектрининг кўзга кўринадиган қисми таъсирида содир бўлади Қуёш таъсирида Ёритилганлик нолдан (Қуёш чиқиши ва ботишида) 100 минг лк гача (тушга яқин) ўзгаради. Булутсиз осмонда сочма нурдан Ёритилганлик камданкам вақтда 15 минг лк гача етади. Осмонда парсимон ёки парсимонқатламли булутлар бўлганда ва Қуёш тиккага келганда горизонтал юзанинг Ёритилганлик 70 минг лк гача етиши мумкин. Калин паст булутлар, айниқса, момоқалдироқ ҳосил қиладиган булутлар Ёритилганликни кескин камайтиради. Ёритилганлик миқдори билан ялпи ҳамда сочма радиация оқими ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. Уларнинг нисбати ялпи (Ка) ва сочма (Kg) радиациянинг ёруғлик эквивалента ёки ўтказиш (ўтиш) коэффициенти деб аталади. Ўсимликлар муҳитида ялпи радиациянинг вертикал тақсимланишини ҳамда ялпи ва сочма радиациянинг ёруғлик эквивалентини билган ҳолда ўсимлик қопламида, хусусан экинзорларда Ёритилганликнинг тақсимланишини аникдаш мумкин. Экинларнинг Ё. Катталиги ялпи (ёки сочма) радиациянинг унга мувофиқ келадиган ёруғлик эквивалентига кўпайтмаси сифатида аниқланади. Ўрта Осиё ҳудудида булутлилик жуда кам бўлгани учун ғўза ёки бошқа экин майдонларида Ёритилганлик танқислиги сезилмайди (яна. қ. Куёш радиацияси).