ЮНЬНАНЬ

ЮНЬНАНЬ — Хитойнинг жан. ғарбий қисмидаги провинция. Маид. 436,2 минг км2. Аҳолиси 41,4 млн. киши (1999). Маъмурий маркази — Куньмин шаҳри Провинция Юньнань тоғлигининг катта қисмини эгаллайди. Иқлими субтропик муссонли, жан. да тропик иқлим. Йирик дарёлари: Янцзи, Меконг, Салуин. Ю. минерал хом ашё ва гидроэнергия захираларига бой. Хўжалиги аграриндустриал характерга эга. Экин майдонининг 80%га шоли, маккажўхори, буғдой, гречиха, картошка каби озиқовқат экинлари экилади. Йилига 2 марта ҳосил йиғиб олинади. Шунингдек, рапс, ер ёнғоқ, тамаки, чой, пахта, қанд лавлаги ва бошқалар тропик экинлар ҳам етиштирилади. Чорвачиликда, асосан, қорамол ва чўчқа боқилади. Ипакчилик ривожланган. Ёғоч тайёрланади. Қалай, темир, мис ва қўрғошинрух рудалари, кўмир қазиб олинади. Озиқ-овқат, тўқимачилик, ўрмон, кимё, цемент, металлургия саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Муҳим саноат маркази — Куньмин шаҳри.

Қад. да ҳозирги Юньнань ҳудудида тай, ли, мяо ва бошқалар халқлар яшаган. 3—6-асрларда турли давлатлар таркибида бўлган. 13-асрда мўғуллар босиб олган ва Юань империяси таркибига кирган. 17-асрнинг 2-ярмидан Хитой провинцияси.


Кирилл алифбосида мақола: ЮНЬНАНЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты