ЁРМАТОВ

ЁРМАТОВ Комил (1904.2.5, Конибодом — 1978.17.11, Тошкент) — ўзбек кинореж., тожик киносининг асосчиси. Ўзбекистон халқ артисти (1955), Тожикистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1939), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1943). Биринчи фильми — «Муҳожир» (1934) Тожикистон киностудиясида суратга олинган (ўзи сценарий муаллифи, реж., бош роль ижрочиси). «Фахрий ҳуқуқ», «Узоқ чегарада», «Дўстлар қайта учрашганда» фильмлари ҳам «Тожикфильм»да ишланган. Бу фильмларда унинг ўзига хос услуби, кескин драматизмга интилиши, мураккаб декорациялардан фойдаланиши кўзга ташланади. 1941 й. дан «Ўзбекфильм»нинг бадиий раҳбари. Уруш йиллари «Ватан совғаси», «Фронт учун концерт» сингари концертфильмлар, «Уйқусиз йиллар» бадиий фильмини яратди. «Алишер Навоий» фильми (1947) реж. га катта шуҳрат келтирди. Бир канча ўзбек фильмларида актёр сифатида қатнашган.

Ёрматовнинг ҳар бир ижодий босқичи янгиянги бўёклар билан сайқаллаша бориб, яратган фильмлари миллий кино олдида турган аниқ ва муҳим вазифаларни ҳал эта борди. Замонавий мавзуда «Опа-сингил Раҳмоновалар», «Гуллар очилганда», тарихий мавзуда «Абу Али ибн Сино» каби фильмлари, «Пахтаой» эртакфильми кинофестивалларда I-даражали дипломлар билан такдирланган. 60-й. ларда Ёрматов кинотрилогия яратиб, ўзбек кино санъатини янги босқичга кўтарди. Афсона характеридаги «Икки дил достони» (1966; халқаро кинофестивалнинг «Олтин Абсора» мукофоти, 1968), ўзбек шоираси ҳаётига бағишланган «Нодирабегим», «Узоқ-яқин йиллар» (кинофестивалнинг махсус соврини, Рига, 1978) каби фильмлари ҳам шуҳрат қозонди. «Киносценарийлар» (М. Мелкумов билан ҳамкорликда) тўплами, «Эсдаликлар»и нашр этилган. Ўзбекистон Кинематографчилар уюшмасининг котиби (1958— 78). «Ўзбекфильм»га Ёрматов номли берилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1967).

Ад.: Алиев М., Комил Ёрматов, Т., 1960; Тешабаев Джура, Камил Ярматов, М., 1964; Тешабаев Джура, Счастье мастера, Т., 1975.


Кирилл алифбосида мақола: ЁРМАТОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОЖИКИСТОН
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты