ЮРАК ГЛИКОЗИДЛАРИ

ЮРАК ГЛИКОЗИДЛАРИ — ўсимлик лардан олинадиган табиий гликозидлар. Таркибида Юрак гликозидлари бор ўсимликлар қадимийдан маълум, улар халқ ва илмий табобатда қўлланиб келинган. Юрак гликозидларидан юрак хасталиклари ва бошқалар касалликларни даволашда фойдаланилган.

Қад. мисрликлар денгиз пиёзини, римликлар ва юнонлар эризимумни юрак касалликларида ва пешоб ҳайдовчи сифатида ишлатишган. 11-асрда Англияда ангишвонагул халқ табобатида дори воситаси сифатида маълум бўлган.

Юрак гликозидлари тутувчи ўсимликлар буталар, лианалар, ўтлар шаклида учрайди. Юрак гликозидлари сақловчи ўсимликларнинг 45 га яқин тури аниқланган, уларнинг 9 таси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсади. Улар сигиркуйруқдошлар, кедирдошлар, лоладошлар, айиқтовондошлар, шоколаддошлар, жўкадошлар, тутдошлар ва бошқалар.

Ҳоз. ангишвонагул баргларидан дигоксин, целанид, лантозид; строфант уруғидан строфантин К. ; адонис ўсимлигининг ер устки қисмидан адонис, адонисбром; марваридгул ер устки қисмидан коргликон, конвафлавин каби дори воситалари олиниб, улар замонавий тиббиётда юрак хасталиклари (юрак пороклари ва у туфайли қон айланишининг II ва III даражали бузилиши, юрак астмаси, юрак шиши)ни даволашда, пешоб ҳайдовчи ва бошқалар сифатида кенг қўлланилади. Бир қанча Юрак гликозидлари тинчлантирувчи хоссага ҳам эга.


Кирилл алифбосида мақола: ЮРАК ГЛИКОЗИДЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты