ЁРУҒЛИК ДИФРАКЦИЯСИ

ЁРУҒЛИК ДИФРАКЦИЯСИ — тор маънода — ёруғликнинг ношаффоф жисмлар (экранлар) чегараларини айланиб ўтиш ҳодисаси (қ. Дифракция); ёруғликнинг геометрик соя соҳасига ўтиши (расмга қ.). Кенг маънода — тўлқин оптикасидан геометрик оптикага ўтиш чегаравий шароитларида ёруғлик тўлқин хоссаларининг намоён бўлиши. Туман томчиларида ёруғликнинг сочилиши, оптик системалар (микроскоп)да тасвирнинг шаклланиши ва б. бунга мисол бўла олади. Ёруғлик дифракцияси ёруғлик тўлқин узунлиги X га боғлиқ; у Х,—»0 да йўқолади. Қизил нур бинафша нурга нисбатан кучлироқ дифракцияланади. Бу ҳодисадан фойдаланиб, оқ ёруғликни дифракция спектрига ажратиш мумкин. Ёруғлик дифракцияси нингтақрибий назариясини 1816 й. да О. Френель яратган. Бу назарияга кўра, Ёруғлик дифракцияси иккиламчи тўлқинлар интерференциясм натижасидир. Бу назариядан асбоблар оптикасида дифракцион эффектларни ҳисоблашда кенг фойдаланилади. Экранлар системаси орқасидаги ёритилганликни Френель зоналари воситасида ҳисоблаш усули зонавий пластинка Думалоқ экран атрофида ёруғлик нурларидан ҳосил бўлган дифракцион ҳалқа. Френель зоналари усули дифракция манзарасини фақат бир нечта зона ташкил қилган ҳолда самаралидир. Ушбу ҳолларни Френель дифракцияси ёки йиғилувчи нурлардаги дифракция дейилади. Агар S сирт зонанинг кичик кисмини ташкил қилса ёки дифракция узокдан кузатилса (Фраунгофер дифракцияси), уни тушунтириш учун муайян нуқтага йиғилувчи иккиламчи тўлқинлар фазаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш лозим. Ёруғлик дифракциясининг тўлиқ назариясини 1882 й. да Г. Р. Кирхгоф яратган. Ёруғлик дифракцияси оптика ва физикада катта аҳамиятга эга. Мас, у оптик асбоблар имкониятлари чегараларини, микроскоплар ва телескопларнинг ажрата олиш қобилиятларини, очиқ резонаторларнинг аеллигини ва б. ни аниклашга имкон беради. Лазерларнинг яратилиши Ёруғлик дифракциясига оид янги хрдиса ва масалаларни юзага келтирди. Булар жумласига қисман когерент майдонлар дифракцияси ёки ночизиғий оптик муҳитлардаги ўздифракция ҳодисаси ва б. киради.


Кирилл алифбосида мақола: ЁРУҒЛИК ДИФРАКЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ОПТИКА
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ЕР
ЁРУҒЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты