ЮРИ Гарольд Клейтон

ЮРИ Гарольд Клейтон (1893.29.4, Уолкертон, Индиана штати — 1981.6.1) — америкалик физиккимёгар. АҚШ Миллий ФА аъзоси (1935 йилдан). Монтана ун-тини тугатган (1917), Берклидаги Калифорния ун-ти (1921 йилдан), Балтимордаги Ж. Хопкинс ун-ти (1924 йилдан), Нью-Йоркдаги Колумбия ун-ти (1934 йилдан) проф. 1945 йилдан Чикаго унтида, 1958 — 70 йилларда Сан-Диегодаги Калифорния унтида (1972 йилдан фахрий проф.) ишлаган. Асосий илмий ишлари изотоплар кимёси, гео ва космокимёга оид. Спектроскопия усулини қўллаб дейтерийхт очган (1932, Ф. Брикведде ва Г. Мёрфи билан ҳамкорликда). Уран235 ва уран238 изотопларининг бўлиниш усулларини ишлаб чиққан. Унинг лаб. да сув буғлари, водород ва аммиак билан метан аралашмаси орқали электр ёйи ўтказилганда аминокислоталар ҳосил бўлиб, уларни атмосферада ҳам синтез қилиш мумкинлиги исботланган (1950). Нобель мукофоти лауреати (1934).


Кирилл алифбосида мақола: ЮРИ Гарольд Клейтон ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ЯПОНИЯ
КИМЁ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты