ЁРУҒЛИК ТЕХНИКАСИ

ЁРУҒЛИК ТЕХНИКАСИ — нур (инфрақизил, ультрабинафша ва кўринадиган нурлар) энергиясини ҳосил қилиш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш ҳамда ёруғлик энергиясини бошқа тур энергияга айлантириш масалалари билан шуғулланадиган фан ва техника соҳаси. 17а. дан бошлаб кучли ёритувчи шамлар ишлаб чиқилди. 18а. охири, 19а. бошидан кумир газидан иситиш ва ёритишда фойдалана бошладилар. 19а. охирларига келиб, электр лампочкалар пайдо бўлди. Аввал Ёруғлик техникаси, асосан, кўзга кўринадиган нурлар ва ёруғликдан фойдаланиш билан чегараланиб келар эди. Ёруғлик техникасининг кўзга кўринадиган нурларни ўлчаш билан шуғулланадиган соҳаси фотометрия, ёруғлик спектридаги барча нурларни (инфрақизил ва ультрабинафша, рентген, а, рнурларни ҳам) ўлчаш билан шуғулланадиган соҳаси радиометрия дейилади. Ёритиш манбаларидан олинадиган нур энергияси ёритишда, ёруғлик сигналлари ҳосил қилишда, проекциялаш ва нур бериш техникасида қўлланилади. Ёруғлик техникасининг энг қадимги, яхши ўрганилган соҳаси ёритиш техникасидир; бунда биноларни, ишлаб чиқариш майдонларини, цехлар, кўчаларни, истироҳат боғлари, театр саҳналарини ёритиш ва б. масалалар ишлаб чиқилади. Ёруғлик сигналлари техникасига кўринадиган турли рангли сигналларни узатишда қўлланиладиган асбоблар киради. Проекциялаш техникаси проекциялашда фойдаланиладиган ёруғлик асбобларини қўллаш масалаларини ишлаб чиқади. Ёруғлик техникасининг бу соҳаси кинонинг ривожланиши муносабати б-н тўла кинотехника соҳасига айланди (қ. Кинопроекцион аппарат). Hyp бериш техникаси турли объектларни кўринадиган ёки кўринмайдиган нурлар (ёки аралаш нурлар) билан нурлатиш учун мўлжалланган асбобларга асосланади. Ўсимликларнинг ўсишини кучайтириш учун улар, асосан, катта лампочкалар билан нурлатилади. Спектрнинг оптик соҳасидаги нур энергияси тиббиётда қўлланилади. Ёруғлик техникаси ишлаб чиқариш эстетикасида жуда муҳим ўрин тутади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁРУҒЛИК ТЕХНИКАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ЕР
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты