ЁРУҒЛИКНИНГ ЮТИЛИШИ

ЁРУҒЛИКНИНГ ЮТИЛИШИ — муҳитдан ўтаётган ёруғлик интенсивлигининг ёруғликнинг муҳитдаги зарралар билан ўзаро таъсири натижасида камайиши. Бунда, одатда, мухит исиши, ионланиши ёки атом ва молекулалари ғалаёнланиши мумкин. Ютилган ёруглик кванти ютувчи мухит электронлари билан ўзаро таъсирлашиб, энергиясини уларга узатади. Демак, ёруғлик ютилса, унинг интенсивлиги камаяди; интенсивлик камайиши қуйидагича ифодаланади: 1=10е~»х. Бугер—Ламберт—Бэр конунитз. асосан ёруғлик интенсивлиги ютувчи муҳит қатлами қалинлиги х га боғлиқ ҳолда экспоненциал камаяди. / — х қатламдан ўтган ёруглик интенсивлиги; /0 — муҳитга тушаётган ёруғлик интенсивлиги; ц — муҳит хоссасига боғлиқ ютиш коэффициента. Ютиш коэффициента ютилган ёруғлик частотаси v (тўлқин узунлиги X) га боғлиқ, лекин унинг интенсивлигига ва демак, ютувчи муҳит қатламининг қалинлигига боғлиқ эмас. Формуладаги х= ^ деб олинса, ///0=е бўлади, яъни бундай муҳитда ёруғлик интенсивлиги е=2,72 марта камаяди. Ютиш коэффициента ёруғлик частотаси (тўлқин узунлиги)га боғлиқ. Атом ёки молекулалари ўзаро таъсирлашмайдиган муҳит (паст босимда газ ёки металл буғлари) учун ютиш коэффициенти баъзи тўлқин узунликларда нолга тенг бўлади. Металлда эркин электронлар мавжудлиги сабабли, металларнинг ютиш коэффициенти жуда катта, юпқа қатлами ҳам ёруғликни деярли тўла ютади. Ёруғлик таъсирида эркин электронларнинг ҳаракатчанлиги кучаяди, катта частотали ток ҳосил қилади. Натижада ёруғлик энергияси металлнинг ички энергиясига айланиши туфайли, интенсивлиги тез камаяди. Яримўтказгичлар ёруғликни металлардан камроқ, диэлектриклар яримўтказгичлардан ҳам камроқ ютади. Диэлектрикларда барча электронлар боғланган. Боғланган электронларнинг мажбурий тебраниш частотаси катта, амплитудаси кичик, демак, ютиш коэффициенти ҳам кичик бўлади. Диэлектрикнинг ютиши селектив (танловчан) характерга эга, яъни ютилган ёруғликнинг частотаси электроннинг мажбурий тебраниш частотасига мое келгандагина ютилиш коэффициенти ортади. Эритмаларда Ёруғликнинг ютилиши уларнинг концентрацияси, траси ва хоссаларига боғлиқ бўлади. Жисмлар тузилишини ўрганишда, гелиотехника ва кимё саноатида Ёруғликнинг ютилиши ҳодисасидан фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁРУҒЛИКНИНГ ЮТИЛИШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ФИЗИКА
ЁРУҒЛИК
ОПТИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты