ЮРТЧИ

ЮРТЧИ — ҳарбий сафарлар чоғида қўшиннинг тўхташи ва жойлашиши учун қулай ўрин излаб топувчи, ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг лашкаргоҳда тартиб ва интизом билан жойлашувини таъминловчи мутасадди. Юртчидан лашкаргоҳнинг текис, кенг ва қисмларни жойлаштиришга қулай, ичимлик сув манбаига яқин бўлиши талаб қилинган. Лашкаргоҳ атрофи бир-бирига занжир ёки арқон билан маҳкам боғланган аравачалар ёрдамида тўсилган, шохшаббалар билан ўралган, гирдига четан ўрнатилган хандақлар билан иҳоталанган. Амир Темур қўшини кетидан қассоб, баковул, қовурилган ва пиширилган гўшт билан савдо қилувчи, арпа ва турли мева сотувчи, новвой, этикдўз, тақачи, эгарчи ва бошқалар пешмапеш кўчиб юрган. Уларнинг лашкаргоҳдаги фаолияти айнан Юртчи томонидан назоратга олинган.


Кирилл алифбосида мақола: ЮРТЧИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
ҲАРБИЙ САНЪАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты