ЮСУПОВ Акром Маматович

ЮСУПОВ Акром Маматович (1905.1.5, Қува — 1975.26.11, Тошкент) — цирк артисти, масхарабоз. Ўзбекистон халқ артисти (1961). 8 ёшидан амакиси — дорбоз Ҳотам Мадалиевдан дорбозлик ва муаллақчиликни ўрганган. 14 ёшидан халқ циркчилари труппасида ишлаган. 1920—30 йилларда комик акробатика, вольтижёрлик, турник устида машқ бажариш, чавандозлик томошаларида қатнашган. 1942 йилдан Ўзбек цирки жамоаси таркибидаги Тошканбоевлар дастурида иштирок этди ва дорбозмасхарабоз сифатида кенг танидди. 1953 йилдан клоунада соҳасида фаолият кўрсатиб, қадимий масхарабохтик ва қизиқчилик анъаналарини давом эттириб, уни ривожлантириб замонавий ўзбек клоунадасининг энг яхши намуналарини яратди. Юсупов томошалари ўргатилган эшак ва қўй иштирокида ўтади. Юсупов замонавий Хўжа Насриддин образини гавдалантирди ва ўзининг хушчақчақ ва ўткир зеҳнли қаҳрамони билан бетакрор комик истеъдодини «ИШ — 421», «Дипломли эшак», «Пул ёки ақл», «Ўқувчи», «Сартарош», «Тафтиш», «Бокс», «Ақлли жонивор» каби клоунадаларда намойиш этди. «Сирли кристалл», «Акром, баджаҳл хон ва қуёнча» каби цирк пантомималарида бош ролларни ижро этди. 1970-й. лардан Тошкентдаги «Саҳнадаги цирк» ижодий жамоаси билан ҳамкорлик қилган. Муаллақ ошиш, чавандозлик ва дорбозликни яхши эгаллаганлиги туфайли пародияли масхарабозликни уста санъаткор сифатида бажариб, томошабинлар таҳсинига сазовор бўлган. Юсупов сўз ва мимика устаси. У содда, самимий, вазиятга дарҳол, лекин бамайлихотир баҳо берувчи, тадбиркорлигини намойиш этувчи, ишонувчанлиги, тепсатебранмаслиги билан кулги уйғотувчи одам қиёфасини моҳирона талқин этган. Андижон вилоят Марҳамат шаҳри кўчаларидан бирига Юсупов номи берилган.

Ўғли Маҳмуд Юсупов (1930.12.11, Тошкент) — дорбоз, акробат. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1964), 1951 йилдан Тошканбоевлар дастурининг қатнашчиси.


Кирилл алифбосида мақола: ЮСУПОВ Акром Маматович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКАНБОЕВЛАР
ТОШКЕНТ
ЦИРК
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты