ЮСУПОВ Карим Раҳимович

ЮСУПОВ Карим Раҳимович (1910.10.10, Зангиота тумани Хонобод қишлоғи) — халқ селекционери, уста деҳқон, сабзавотчилик амалиёти новатори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном (1965). Меҳнат фаолиятини ўзи туғилиб ўсган қишлоқда тузилган кзда колхозчи деҳқон сифатида бошланган (1931). Ўрта Осиё қишлоқ хўжалик институти қошидаги ишчи ф-тини тугатган (1933). Бухоро вилояти Қизилтепа туманида бош агроном (1933—41), 2-жаҳон уруши қатнашчиси, Тошкент вилояти Қорасув тумани ўрмон хўжалигида (1945—50), Ўрта Чирчиқ туманидаги жамоа хўжалигида бош агроном (1951— 60), Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик и. т. институтида илмий ходим (1960-82). Мустақил ҳолда сабзавот селекцияси билан шуғулланди ва якка танлов асосида йирик мевали, ўрта кечпишар (135 кунда пишадиган), тупи кучли ўсадиган (пояси 1,5—2 м), серҳосил (ҳар тупида 8—10 кг), сифатли, касалликларга чидамли, вазни 0,3—1,2 кг, ҳосилдорлиги 500—600 ц/га (1000 гача), эти мазали, уруғи кам, машҳур «Юсупов» помидор навини яратди (ЧудоринкаХ Марглоб). Мазкур нав 1960 йилдан Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, шунингдек, қўшни республикаларда р-нлаштирилган. «Юсупов» навли помидор» китоби (1967) муаллифи. «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (1994).


Кирилл алифбосида мақола: ЮСУПОВ Карим Раҳимович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты