ЁТ ЖИСМЛАР

ЁТ ЖИСМЛАР — тери, қулоқ, бурун, кўз ва б. орқали организмга тасодифан кириб, тўқималар, аъзолар ва бўшлиқларда туриб қолган нарсалар (ўқ, нина, зирапча ва ҳ. к.). Турмушда организмга кўпинча майда Ёт жисмлар — нина ёки унинг бир бўлакчаси, зирапча, шиша ва б. кириб кетиши мумкин. Организмга кириб қолган, лекин инфекция юқмаган Ёт жисмлар тўқималарда «чандикланиб», узоқ вақт, ҳатто умр бўйи оғритмайдиган бўлиб сақланиб қолиши ёки, аксинча, микробли Ёт жисмлар атрофи маълум вактдан кейин яллиғланиши мумкин. Терининг ичига кирган зирапча оғритади ва яллиғланиб йиринг бойлайди. Бармоққа, тирноқ остига кирган зирапча анча ёмон, у кўпинча хасмолта сабаб бўлади. Шунинг учун кўз илғайдиган зирапчани ўткир учли игна билан кишининг ўзи олиб ташлаши мумкин. Нина ва терининг нина кирган жойи спирт ёки йод эритмаси билан артиб тозаланиши керак. Бунинг иложи бўлмаса ёки Ёт жисмлар заҳарли бўлса (мас, кимёвий калам парчаси) зудлик билан шифокорга кўриниш лозим. Ёт жисмлар кўзга, бурунга, қулоққа кирган ҳолларда ҳам фақат врач маслаҳати билан иш кўрган маъқул.


Кирилл алифбосида мақола: ЁТ ЖИСМЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ШИША
ЕР
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты