ЁТОҚ ЯРА

ЁТОҚ ЯРА — кўпинча дармонсиз, оғир хасталик оқибатида узоқ вақт кўрпатўшак қилиб ётиб қолган беморларда тананинг суяк бўртиб чиққан жойлари (думғаза, тирсак, товон, калланинг энса қисми)да пайдо бўладиган яра. Асосан бўртиб чиққан суяклар тери ости ёғ қатламининг юқалиги ва терининг доимо босилиб, маҳаллий қон айланишининг бузилиши сабаб бўлади. Ёстиқтумор. Бунда юмшоқ тўқималар ирийди. Узок, вақт битмайдиган чуқур Ётоқ яра орқа мия шикастланганда, шунингдек, орқа миянинг сиқилиб қолиши билан кечадиган касалликларда; йирик нервлар, мас, қуймич нерви зарарланганда эса товонда ҳосил бўлади. Витамин етишмовчилигида, моддалар алмашинуви бузилганда Ётоқ яранинг пайдо бўлиш хавфи кўпаяди. Юрактомир системаси етишмовчилигига чалиниб, тинкамадори қуриган беморларда Ётоқ яра тез — бир кун ичида ҳосил бўлиши мумкин. Ётоқ ярада юқумли касалликлар (тошмали терлама, ич терлама ва б.) зўрайиб кетади. Шиллиқ қаватни ёт жисмлар қисиб қўйганида ҳам Ётоқ яра пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Беморни нотекис тўшакка ётқизиш, чойшабнинг ифлосланиб, йиғилиб қолиши, ич кийимнинг чоклари ва бурмалари қалин бўлиши, уринга тўкилган овқат қолдиклари, беморни палапартиш парвариш қилиш Ётоқ яра ҳосил бўлишига олиб келади. Ётоқ яра астасекин ривожланганда аввалига чегараси ноаниқ кўкимтирқизил соҳа кўзга ташланади, сўнгра эпидермис (терининг юза қавати) кўчиб туша бошлаб, пуфакчалар ҳосил бўлади (бу жараён бўлмаслиги ҳам мумкин). Ичкарига ва ён томонларга йирингли шиш тарқалиб, мускул, пай ва суяклар усти очилиб қолиб, некроз (тўқималарнинг ириши) рўй беради. Ётоқ ярадан сарамас, флегмона, сепсис, газли гангрена каби асоратлар қолиши мумкин. Олдини олиш. Беморни тўғри парвариш қилиш ва ҳолатини мунтазам равишда ўзгартириб туриш (агар бунга монелик бўлмаса, миясига қон қуйилмаган ва миокард инфаркти бўлмаган бўлса); уни чойшаб текис қилиб ёзилган махсус тўшакка ётқизиш ва ҳ. к. Ё. я. ҳосил бўлиши эҳтимоли бўлган жойларга, мас, думғаза ва қуймич тагига чойшаб ўралган ёки жилд кийдирилган резина тувак, товон тагига ичига пахта солинган дока доиралар қўйилади; бемор қорни б-н ётганда эса бундай доиралар тизза қопқоғи, дўнглар ва ёнбош суяклари тагида бўлади. Баданнинг энг кўп ботадиган жойлари кунига 1—2 маҳал камфора спирти ёки бошқа спиртли эритмалар б-н артиб турилади. Бунда енгил массаж (уқалаш) ҳам қилиб борилади (яна қ. Беморни парвариш қилиш). Асосан ультрабинафша нурлар, антисептик воситалар, марганцовка (калий перманганат) ва ҳ. к. б-н даволанилади. Ётоқ яра пайдо бўлганда беморнинг умумий аҳволини ҳисобга олган ҳолда доридармонни врач тайинлайди. Раҳматилла Раҳмонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЁТОҚ ЯРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Jah Khalib, Artik & Asti - МамаМия
ВИТАМИНЛАР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты