ЁШ

ЁШ (биологияда) — организмнинг туғилганидан бошлаб унинг ўсиши, ривожланиши, вояга етиши ва қаришидан иборат ҳаёти тавсифи.

Одамлар Ёш О дам да календарь Ё. (туғилгандан бошлаб муайян вақтгача ўтган давр) ва биологик Ёш бўлади. Биологик Ёш организмдаги моддалар алмашинуви ҳолати ва бу жараёнларнинг муайян популяция учун мос келишига қараб белгиланади.

Умрнинг узайиши ва акцелерациянинг ривожланиши билан Ёш чегараси тўғрисидаги тасаввур ҳам ўзгариб боради. Одам учун Ёшнинг энг юкрри чегараси 115—125 йил хисобланади. Агар биологик Ёш календарь Ёшдан илгарилаб кетса, у ҳолда вақтидан олдин қариш дейилади. Одам Ёш ига ижтимоий ва иқтисодий шароит ҳам таъсир кўрсатади. Ҳайвонлар Ё. и. Ёввойи ҳайвонлар Ёши уларни тутқинликда (мас, ҳайвонот боғида) кузатиш ёки ҳалқалаш, қ. х. ҳайвонлари Ёши улар туғилган вақтни қайд қилиб қўйиш ёки уларни нишонлаш орқали, кўпчилик сут эмизувчилар Ё. и тишларининг едирилиши ёки шохларининг ҳолатига, балиқлар Ё. и тангачаларига, қушлар Ё. и патларига қараб аниқланади. Ўсимликлар Ё. и уруғнинг униб чиқиши ёки ниҳолнинг ривожлана бошлашидан Ёш ҳисобга олинадиган давргача ўтган вақт билан ўлчанади. Ўсимликлар умри ўсимлик турига ва у ўсаётган шароитга боғлиқ. Ўсимликлар орасида бир неча ҳафтадан (мас, баҳор эрофиласи, эфемерлар) бир неча минг йилгача умр кўрадиган турлари (мас, австралия микрозалияси) бор. Кўпчилик дарахтлар узоқ яшайди.


Кирилл алифбосида мақола: ЁШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида
ЯПОНИЯ
КАЛЕНДАРЬ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты