ЁШ ТАБИАТШУНОСЛАР

ЁШ ТАБИАТШУНОСЛАР — Ўзбекистонда табиатшунослик билимини бойитиш, қ. х. нинг муайян тармоғини амалда билиб бориш ва тажриба орттириш мақсадида атроф муҳит, табиатни кузатувчи ёшлар. Мактаб ва мактабдан ташқари болалар муассасалари (ўқувчилар саройи, болалар оромгоҳи, меҳрибонлик уйлари)да ташкил қилинадиган тўгаракларда тажриба кузатув ишлари олиб борадилар. Ёш табиатшуносларнинг биринчи тугараги Ўзбекистонда 1922 й. Тошкентдаги Карл Либкнехт номидаги мактаб, Алмаий номидаги намуна иш мактаби, Чернишевский номидаги мактаб хузурида ташкил этилган. Ёш табиатшунослар тўгарагидаги машғулотларда ўқувчи болалар ҳайвонлар ва паррандаларни кузатади, ўсимликлар ўстириб, парвариш қилади, коллекциялар тўплайди, турли хил тажриба ишларини ўтказади. Ўрта ва катта ёшдаги табиатшунослар табиатни, жумладан ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини, қ. х. ишлаб чиқаришига боғлиқ тажрибаларни амалга оширади. Ёш табиатшунослар ўқувчиларни ўқувтажриба майдончаларига, қ. х. ишлаб чиқариш экскурсияларига, кўргазмали ўқув қуролларини тайерлашга жалб этиб, уларнинг атроф муҳитга бўлган онгли муносабатларини ривожлантиради. 2001 й. Ўзбекистонда 70963 бола Ёш табиатшунослар тўгаракларида иштирок этди.


Кирилл алифбосида мақола: ЁШ ТАБИАТШУНОСЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты