ЁШ ТУРКИСТОН

«ЁШ ТУРКИСТОН» («Yas Turkistan») — хорижда нашр этилган ижтимоийсиёсий журнал. Парижда туркий тилда, араб алифбосида чоп этилган (1929—39). 117 та сони (баъзилари қўшма сон) нашрдан чиққан. У мухржиротдаги туркистонликлар маблағи билан нашр этилган. Жур. га Мустафо Чўқай муҳаррирлик қилган. Тоҳир Чиғатой, Абдуваҳоб Ўқтой, А. Тошкентли, Усмон Хўжа ва Валидий фаол қатнашди. Жур. ни ташкил этишдан максад совет мустабид тузуми кирдикорларини фош этиш, мустамлакачилик сиёсати оқибатида Туркистонда юз бераётган фожиалар хусусида ошкора сўз юритиш, шу йўл билан жаҳон афкор оммасининг эътиборини ўлкага қаратишдан иборат бўлган. Жур. саҳифаларидан ўрин олган мақолаларда ўша кезлари ўлкада долзарб бўлган қатор ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммолар ҳақида сўз юритилган. Халқни юрт озодлиги учун курашга даъват этилган. Жур. да адабийбадиий асарларга ҳам кенг ўрин ажратилган. Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Мағжон Жумабой, Элбек, Абдуваҳоб Ўқтой каби адиблар ва ҳаваскор шоирлар ижодидан намуналар берилган. ҳоз. «Ёш Туркистон»нинг тўлиқ тахлами НьюЙоркдаги Колумбия унти, Берлин унти, Анқарадаги АёзТоҳир Туркистон ИдилЎрол вақфи кутубхоналарида сақланади. Усмон Хўжанинг ўғли Темур Хўжа «Ёш Туркистон»нинг 1929—30 й. ларга оид қисмини бир китоб шаклида қайта нашр қилдирди (Истанбул, 1997, 1жилди).

Норали Очилов.


Кирилл алифбосида мақола: ЁШ ТУРКИСТОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЖАДИДЧИЛИК
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИТРАТ
ЖУРНАЛ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты