ЮСУФ ВА АҲМАД

«ЮСУФ ВА АҲМАД» — ўзбек халқ достони. 16—17-асрларда Хоразмда яратилган. Достон дастлаб оғзаки анъанада яратилган бўлиб, кейинчалик (18-аср) туркман шоири Қурбонали Маъруфий қаламига мансуб ёзма варианти юзага келган. Достоннинг оғзаки вариантлари халқчил ғояларни ўз ҳолича сақлаб қолганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Асарда ўзбек халқининг қаҳрамонлик, севгисадоқат, ёрдиёр меҳри, тинчлик учун кураш ғоялари ифодаланган. Достон туркман, қорақалпоқ, қозоқ, уйғур халқлари орасида ҳам машҳур. Достонда Исфаҳон юрти ҳукмдори Бўзўғлонхоннинг ўз жиянлари (опасингил болалари) Юсуф билан Аҳмадни Исфаҳондан ҳайдаши, уларнинг Урганч шаҳрида паноҳ топиши ва вояга етиши, ҳийла йўли билан Миср подшоҳи Гўзалшоҳга асир тушиши, 7 йиллик тутқунликдан кейин ўз юртига қайтиши ва душманларидан ўч олиши воқеалари гўзал бир бадиий йўсинда тасвирланган.

Достоннинг Хоразм варианти немисча таржимаси билан биргаликда венгер олими Ҳ. Вамбери томонидан дастлаб ундан олинган парчалар ҳолида Лейпциг шаҳрида (1867), сўнг тўла равишда Будапештда (1911) чоп этилган. 1927 йилда Фозил Йўлдош ўғли ва Пўлкан шоирдан Ҳоди Зариф ёзиб олган вариант эса, 1987 йилда Б. Саримсоқов томонидан нашр этилган. Шарқшунослик институти қулёзмалар фондида достоннинг жуда кўп қўлёзма нусхалари ва литографик нашрлари, Тил ва адабиёт ин-тининг фольклор архивида эса, халқ бахшиларидан ёзиб олинган вариантлари мавжуд.

Ад.:Жирмунский В. М.,Зарифов Ҳ., Узбекский народньш героический эпос, М., 1947; Жуманиёзов Р., Донгқозонган достон, Т., 1993.

Тўра Мирзаев.


Кирилл алифбосида мақола: ЮСУФ ВА АҲМАД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
ХАЛҚ ИЖОДИ
ЯПОНИЯ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты