ЁҒЛАРНИ ГИДРОГЕНЛАШ

ЁҒЛАРНИ ГИДРОГЕНЛАШ — глице рин ва тўйинмаган ёғ кислоталарнинг мураккаб эфирларига катализ йўли билан водород бириктириш. Ёғларни гидрогенлаш усулини рус олимлари Норман ва С. А. Фокинлар 1902—1903 й. ларда таклиф этишган. Биринчи марта 1908 й. да Россияда саноатда қўлланилган. Қотирилган ёғлар (саломас) олиш учун денгиз ҳайвонлари ва баликларнинг суюқ ёғлари ва ўсимлик мойлари гидрогенланади, сўнгра улар физиккимёвий хоссаларига қараб маргарин, овқатбоп ёғ ва б. и. ч. да ҳамда техник мақсадлар (совун, стеарин ва изоляция материаллари и. ч.)да қўлланилади. Тўйинмаган бирикмаларнинг тўйиниши, шунингдек, изомерланиши туфайли Ёғларни гидрогенлаш жараёнида ёғ қотади. Автоклавларда 220° тра ва 0,2 МПа босим остида гидрогенлаб овқатбоп ёғлар, 190—250° тра ва 1,5 — 2,0 МПа босим остида техник ёғлар олинади (яна қ. Гидрогенлаш).


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒЛАРНИ ГИДРОГЕНЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ЎСИМЛИК МОЙЛАРИ
ХИТОЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты