ЗАБАЙКАЛЬЕ

ЗАБАЙКАЛЬЕ — Байкал кўлидан шаркда жойлашган тоғли ҳудуд. Шим. дан жанубга 1000 км га чўзилган. Аксари ўртача баландликдаги (1200—1300 м) тоғлар ўлкаси; шим. ва ғарбда баланд тоғлар (3000 м гача) билан ўралган. Забайкальенинг 2/3 қисми гранитлардан тузилган. Олтин, титан, темир, рух, қўнғир кўмир ва тошкўмир конлари бор. З. нинг шим.ғарбий қисмида Байкал бўйи баланд тизмалари (Хамар-Дабан, Баргузин, Жида, бал. 2500—3000 м гача) ва 3. тоғлари ҳамда катта сойликлар жойлашган. Бу қисмида 9—10 балли, шаркроқдаги ўртача, паст тоғларда ва ясси текисликларда 6—7 балли зилзила бўлиб туради. Иклими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси —20° (—35° гача), июлники сойликларда 15°, тоғларда 7—10°. Йилига ўртача 250 мм дан 1000 мм гача ёғин тушади. Йирик дарёлари: Витим, Олёкма, Селенга, Шилка, Аргунь. Кўллари: Байкал, Торей, Баунт, Еравное, Гусиное.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАБАЙКАЛЬЕ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОСИЁ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты