ЁҒОЧ ПЛАСТИКАЛАР

ЁҒОЧ ПЛАСТИКАЛАР — ёғочга ме ханик, иссиқлик ва кимёвий ишлов бериб (физикмеханик хоссаларини яхшилаб) олинадиган материаллар. Ёғоч пластикалар прессланган ёғоч (пластификацияланган), ёғоч қатламли пластикалар (лигнофоль, дельтаёғоч, балинит ва б.), ёғочпластик массаларга бўлинади. Прессланган ёғоч табиий ёғочни 1530 МН/м2 (150300 кгкуч/ см2) босим ва 120° трада зичлаб олинади. Бундай ёғочлар тахта, брус, плитавтулка ва б. кўринишда ишлаб чиқарилади. Улар зарбга чидамли, пластик, намга чидамли бўлади. Ёғоч қатламли пластикалар юпқа ёғоч лист (шпон)га термореактив синтетик смола эритмаси шимдириб ва қуритиб, пакет ҳолида йиғиб, 120—150° трада гидравлик прессда 10—17,5 МН/м2 (100—175 кгкуч/см2) босим остида олинади. Мустаҳкамлиги ва эластиклигини ошириш учун унга металл тўр, зар қоғоз, резина ва б. аралаштириб арматураланади. Унга графит ва мой қўшилса, антифрикцион (ишқаланишга қарши) хоссаси ошади. Бундай ёғочлар машинасозлик ва кемасозликда конструкцион материал сифатида ишлатилади. Ёғоч пластик массалар майдаланган ёғоч (қипиқ, пайраҳа, тола, шпонлар) га синтетик смола эритмаси шимдириб ва қуритиб, пресскрлипларда иссик,лайин пресслаб профиль буюмлар ёки плита материаллар ҳолида ишлаб чиқарилади. Бундай ёғочларнинг мустаҳкамлиги, электр изоляция ва антифрикцион хоссалари юқори бўлади. Улардан вкладишлар, подшипник втулкалари, тишли ғилдираклар ва б. тайёрланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒОЧ ПЛАСТИКАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЁҒОЧ МАТЕРИАЛЛАР
izDoma - О том, о сём
ҚОҒОЗ
РЕЗИНА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты