ЁҒОЧГА ИШЛОВ БЕРИШ ЖИҲОЗЛАРИ

ЁҒОЧГА ИШЛОВ БЕРИШ ЖИҲОЗЛАРИ — ёғочга зарур шакл ва ўлчам беришда қўлланиладиган асбоб ҳамда станоклар. Уларнинг ёрдамида ёғочдан турли хил материаллар ва ярим фабрикатлар (тахта, брус, фанер, қипик, плиталар, ёғоч плиталар ва б.), буюм ҳамда қурилмаларнинг деталлари (мебель, вагон, кема ва б. ясаш учун); тайёр буюмлар (дераза, эшик, музика асбоблари, мебель ва б.) тайёрланади. Ёғочга ишлов бериш жиҳозлари б-н ёғоч арраланади, тилинади, тешилади, фрезаланади, силликланади, йўнилади, рандаланади, ўйилади, кесилади ва ёрилади. Улар дастаки ва механик хилларга бўлинади. Дастаки асбобларга арралар, рандалар, искана, бурги, дреллар (пармалар тўплами бн), жилвирлар ва б. киради. Улар устахоналарда, қурилиш майдонларида, и. ч. корхоналарида қўлланилади. Механик Ёғочга ишлов бериш жиҳозлари, асосан, станокка ёки машинага ўрнатиб ишлатилади. Бажарадиган иш турига кура улар ёғоч кесиш, тилиш, эгиш, йигиш, елимлаш ва пардозлаш асбоб ҳамда жиҳозларига бўлинади. Ёғоч деталларни йиғиш учун дастаки, электр ва пневматик асбоблардан фойдаланилади. Саноатда ёғоч кесиш, тилиш, рандалаш, эгиш, букиш станоклари кенг тарқалган. Бу станоклар билан зарур ўлчам ва шаклдаги ёғоч заготовка, деталь ҳамда буюмлар тайёрланади. Ёғоч кесиш ва тилишда арра; фрезалашда — фреза; рандалашда — ранда; пармалашда — парма; ўйишда — ўйгич; силликлашда — жилвир ва б. дан фойдаланилади. Ёгочдан чиққан қипиқ ва пайраҳадан бошқа материаллар (мас, плиталар) и. ч. да фойдаланиш мумкин (қ. Ёюч плиталар). Ёғочга ишлов бериш станоклари аррали станоклар; илгариланмақайтма ҳаракатланадиган ёки қўзғалмас пичоқли рандалаш станоги; деталларга доиравий кескич билан ишлов берадиган фрезалаш станоги; тешик ёки ўйиқлар очиш учун ишлатиладиган пармалаш станоги; фанерлар, гугурт чўплари, гугурт қутилари ва б. тайёрлайдиган йўниш станоклари; юмалоқ шаклли деталлар тайёрлайдиган токарлик станоклари; деталларни силликлаш учун ишлатиладиган жилвирлаш станокларидан иборат. Эгиш ста нокл ар и чанғилар, мебеллар ясаш учун ёғочни эгиб беради. Елимлаб йиғиш станокларига елим суркаш, шчит йиғиш станоклари, узел ва буюмларни йиғиш қурилмалари, пардозлаш станоклари га бўяш, қоплама (ҳимоя ва безак) қоплаш ва жилолаш машиналари киради. Кўп қатламли фанерлар, ёғоч плиталар, ёғоч пластиналар ясаш учун ёғочни зичлашда пресслар ишлатилади (яна қ. Дурадгорлик асбоблари).


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒОЧГА ИШЛОВ БЕРИШ ЖИҲОЗЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЁҒОЧСОЗЛИК САНОАТИ
МЕБЕЛЬ САНОАТИ
ЁҒОЧ МАТЕРИАЛЛАР
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты