ЁҒОЧНИ БУКИШ

ЁҒОЧНИ БУКИШ — яхлит ёки қатламқатлам (елимлаб ёпиштирилган) ёғоч заготовкаларни эгиб, шу ҳолича мустаҳкамлаш; ёғочнинг пластиклик (қайшқоқлик) хоссасига асосланади. Ёғочнинг пластиклиги қанчалик юқори бўлса, шунчалик яхши букилади. Букишда заготовканинг қабариқ томони чўзилади, ботиқ томони қисилади. Иссиклайин ва совуқлайин букиш усуллари бор. Иссиқлайин букиш усули яхлит ва елимлаб ёпиштириладиган кўп қатламли заготовкалардан букик деталлар олишда қўл келади. Ёғоч заготовка 80—120° гача қиздирилганда пластиклиги кескин ошади. Иссиқлайин букишда ёғоч буғда ёки қайнаётган сувда тутиб турилади (юмшатилади). Юмшатилган заготовка андаза бўйича букилади, қисиш қурилмасида маҳкамланади ва 10—15% намликкача қуритилиб, кейин совитилади. Совуқлайин букиш усули табиий букулувчан ёғочдан кўп қатламли елимланган деталлар олишда қўлланилади. Зарур шакл ва кесимдаги деталлар олиш учун етарли миқдорда елим суркалган қуруқ ёғоч пластинкалар (тахта, шпон ёки фанер) пресс қолипга пакет кўринишида тахланади ҳамда елим қотгунга қадар тутиб турилади. Совуқлайин букиш усулида олинган деталларнинг шакли иссиклайин букиш усулида олинган деталларга нисбатан турғун бўлади. Ёғочни букиш усуллари вагонсозлик, кемасозлик, мебелсозлик ва б. да кенг қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒОЧНИ БУКИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
izDoma - О том, о сём
ЕР
Туш таъбири нима дейилади


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты