ЗАМИН БАНКИ

«ЗАМИН» БАНКИ — Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган давлатакциядорлик ипотека банки. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1995 й. 7 сент. даги қарорига кўра, очиқ акциядорлик жамияти шаклида 20 млн. сўмлик устав жамғармаси билан ташкил этилган. Бошкаруви Тошкент ш. да жойлашган. Республиканинг барча вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида 13 филиали бор. Банкнинг асосий акциядорлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (60,7%), Молия вазирлиги (5,5%), «Бектемир универсал бозори» очиқ акциядорлик жамияти (8,8%), «Ўзқишлоқхўжалик-машхолдинг» компанияси (4,6%) ва б. 1996 й. дан амалиётларни хорижий валютада олиб бориш учун лицензия олган. Республикадаги ер майдонлари ва б. кўчмас мулкни гаровга қўйиш асосида молия маблағларини жамлаш ва инвестициялаш; жисмоний ва юридик шахсларга қисқа ва узоқ муддатли ҳамда ипотека кредитлари бериш; ер эгаларига комплекс кредитҳисоб хизмати кўрсатиш; муомалага ипотека облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш; кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини кредитлаш, ипотека кредитлари соқасида илғор жаҳон тажрибаларини жорий этиш ва б. вазифаларни бажаради. Банк портфелининг асосий қисми хусусий, кичик ва ўрта бизнес субъектларига ажратилган кредитлар (3,5 млрд. сўм)дан иборат. Устав жамғармаси 1,235 млрд. сўм, ўз капитали 1,5 млрд. сўм, жами активлари 5,7 млрд. Сум, кредит қуйилмалари 4 млрд. сўмни ташкил қилди (2002).

Одил Мавлонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАМИН БАНКИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
БАНКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты