ЗАМОНШОҲ

ЗАМОНШОҲ (7-1810) — Афғонистон шоҳи (1793—1800). Аҳмадшоҳ Дурронийнмнт набираси, Темуршоҳнинг ўғли. 1796 й. да Ҳиндистоннинг ички ишларига аралашиб бобурийлардан Шоҳ Оламни маратҳалар қўлидан халос этиш учун Деҳлига қараб юрган. Бу ҳаракат Ҳиндистондаги инглизларни саросимага солиб қўйган. 3. Деҳлига етиб бормай, ўз пойтахти Кобулга қайтиб келганда халқ ғалаён кўтарган. 3. баракзои қабиласи бошлиғи Сарафрозхон ёрдамида тахтга чиққан эди, лекин 1799 й. у Сарафрозхонни қатл қилишга ҳукм қилган, бу билан тахтга даъвогар укаси Маҳмуд томонига ўтган барча баракзоиларни ўзига қарши қўйган. Сарафрозхоннинг ўғли, баракзоилар раҳбари Фатҳхон, Замоншоҳни қўлга тушириб, кўзини ўйиб олишни буюрган (1800); тахтга Маҳмудшоҳ ўтирган


Кирилл алифбосида мақола: ЗАМОНШОҲ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АФҒОНИСТОН
ТЕМУРИЙЛАР
ТОШКЕНТ
БУХОРО ХОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты