«ЗАНГ ЎЙИН»
1) билак, бел, тўпиққа боғланган қўнғироқчалар товушига жўр бўлиб тушиладиган рақс. (Раққоса) га боғланган қўнғироқчалар тана, қўл ва оёқ ҳаракатланганда маълум оҳанг беради. (Раққоса)нинг ўз ҳаракатларига ўзи жўрнавозлик қилиши «3. ў.»нинг асосий хусусиятидир. Бухоро ва Хоразмда кенг тарқалган;
2) Фарғонада рақс мактабига тааллуқли «Катта ўйин» усулларидан бири;
3) қадимда никоҳ тўйларида кўп қисмли рақс.