ЗАНГЛАМАС ПЎЛАТ

ЗАНГЛАМАС ПЎЛАТ — атмосфера шароитида ва баъзи зарарли мухитларда занглашга (коррозияга) қарши турғун пўлат; легирланган пўлат тури. Пўлатнинг занглашга қаршилик хоссасини яхшиловчи асосий легирловчи элемент хром (12—20%) ҳисобланади (қ. Металлар коррозияси). Пўлат сиртида ҳимоя пардаси ҳосил қиладиган элементлар — алюминий, кремний, никель ва б. нинг ҳам бўлиши пўлатнинг занглашга турғунлигини оширади. Булардан ташқари, юзанинг ҳолатига мое келувчи металлнинг бир жинслилиги, кристаллитлараро коррозия, ўта юқори (металл ва пайванд бирикмаларда дарзлар ҳосил қилувчи) кучланишлар таъсирида емирилишга мойил бўлмаслик хоссалари муҳим аҳамиятга эга. Хромли, хромникелли ва хромникельмарганецли хиллари бор. Хромли 3. п. дан печь жиҳозлари, қиздириш печларининг элементлари тайёрланади. Хромникелли ва хромникельмарганецли 3. п. дан юқори траларда босим остида ишлайдиган аппарат ва буюмларнинг деталлари тайёрланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАНГЛАМАС ПЎЛАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
МЕТАЛЛАР
НИКЕЛЬ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты