ЗАНЖИР РЕАКЦИЯЛАР

ЗАНЖИР РЕАКЦИЯЛАР — кимёвий реакцияларнинг бир тури. Бу реакцияларда фаол зарра (эркин радикал ёки атом) пайдо бўлиши туфайли бошланғич модданинг кўплаб молекулалари кетмакет ўзгаришларга учраб туради. Ёниш, портлаш жараёнлари 3. р. га киради. Кўп кимёвий реакциялар 3. р. тарзида боради. Мае, хлор ва водород аралашмасидан ёруғлик таъсирида водород хлорид ҳосил бўлиши 3. р. дир. Молекуладан вужудга келаётган хлор атомлари (С12—>2 С1) водород молекулалари билан реакцияга киришади: О +Н2>НС1+ Н . Ҳосил бўлган водород атоми, ўз навбатида, хлор молекуласи билан реакцияга киришади: Н+С12»НС1+С1. Шу тарика, эркин водород ва хлор атомлари иштирокида навбатланувчи реакциялар занжири ҳосил бўлади, натижада ютилган ҳар бир ёруғлик квантга тахм. 100000 молекула водород хлорид вужудга келади. 3. р. ўтиши учун фаол зарралар (эркин радикаллар ёки атомлар) бўлиши зарур шартдир, булар молекуладаги боғлардан бири узилганда вужудга келади, энергия шунинг учун сарф бўлади. Фаол зарралар турли йўл билан (электр разрядила электронларнинг урилиш энергияси ҳисобига, ёруғлик нури, рентген нури ва ионлаштирувчи бошқа нурлар таъсир этганда) ҳосил бўлади. Иссиқлик ҳисобига эркин радикаллар олиш ғоятда муқим. Лекин аксари молекулаларнинг боғланиш энергияси катта бўлгани учун 3. р. бир қадар юксак траларда рўёбга чиқади. 3. р. ни юқори бўлмаган траларда ўтказиш учун эркин радикалларни осонгина ҳосил қилувчи ҳар хил аралашмалар (инициаторлар) қўлланилади. Мае, саноатда полимерлаш жараёнини рўёбга чиқариш учун органик пероксидлар кўп ишлатилади, булар парчаланганда фаол радикаллар вужудга келади.

Эркин радикалларнинг ўзаро реакцияга киришиб, эркин молекулалар ҳосил қилиши (рекомбинация реакцияси) натижасида 3. р. тўхтаб, занжир узилади. Баъзи фаол аралашмаларсекинлаштирувчи моддалар таъсирида ҳам барча 3. р. тўхтаб қолади. 3. р. ни батамом тўхтатиш учун секинлаштирувчи моддадан озгина қушиш кифоя (қ. Ингибиторлар).

Баъзи 3. р. нинг айрим босқичларида биттадан ортиқ (кўпинча учта) янги эркин радикал вужудга келади. Улардан бири занжирни гўё давом эттиради, бошка иккитаси эса иккита янги занжирни бошлаб, тармоқ тузади (тармокланган 3. р.). Водороднинг оксидланиши тармоқланган 3. р. га мисол бўла олади. Водород қуйидаги схемага мувофиқ оксидланади: 1) Н2+О2> ОН+6;

2) 6н+Н2^Н2О+Й; 3) б+Н2^>ОН+Н ва ҳ. к. 1 ва 2реак цияларда ОН ва Н радикаллари ҳосил бўлади, булар тармокланмаган занжирнинг ривожланишини таъминлайди, 1реакцияда кислород атоми вужудга келади. У иккита эркин валентликка эга бўлиб, 3. р. га осон киришади ва иккита қўшимча радикал (ОН ва Н) ҳосил қилади, булар эса занжирлар — тармоқни бошлаб беради. Табиат ва техникада 3. р. ғоят катта аҳамиятга эга. Кимё ва нефть саноатида крекинг, хлорлаш, оксидлаш ва полимерлаш каби муҳим реакциялар ҳам 3. р. дир. Ёқилғилар ҳам 3. р. асосида ёнади. Ядро 3. р. и билан тармокланган 3. р. табиатан ҳар хил бўлса ҳам кўп жиҳатдан бирбирига ўхшайди (қ. Ядро реакциялари). Насриддин Сирожиддинов.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАНЖИР РЕАКЦИЯЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
КИМЁ
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты